Махфийлик сиёсати

Охирги янгиланиш: 2026-йил 1-январь

1. Умумий қоидалар

Ушбу махфийлик сиёсати Attendy хизматидан (кейинги ўринларда — Хизмат) фойдаланганда шахсий маълумотлар қандай йиғилиши, ишлатилиши ва ҳимоя қилинишини тушунтиради. Хизматдан фойдаланиш орқали сиз ушбу шартларга розилик билдирасиз.

2. Қандай маълумот йиғамиз

Компания номи, масъул шахснинг исми, email ва телефон рақами; ходимларнинг исми ва Telegram орқали улашилган телефон рақами; кириш белгиланган лаҳзадаги жойлашув координаталари, вақти ва филиал идентификатори; техник маълумотлар (қурилма тури, браузер, IP манзил).

3. Жойлашув маълумоти

Жойлашув фақат QR сканерланган лаҳзада, ходим розилиги билан олинади ва фақат скан филиал ҳудудида бўлганини текшириш учун ишлатилади. Хизмат ходимларни узлуксиз кузатмайди ва фон режимида жойлашувни йиғмайди.

4. Маълумотлардан фойдаланиш

Маълумотлар давоматни ҳисоблаш, ҳисоботлар шакллантириш, хизматни кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади. Биз маълумотларни реклама мақсадида учинчи шахсларга сотмаймиз.

5. Сақлаш ва хавфсизлик

Маълумотлар шифрланган канал (HTTPS) орқали узатилади ва чекланган ҳуқуқли серверларда сақланади. Ҳар бир фойдаланувчи фақат ўз ролига тегишли маълумотни кўради. Пароллар қайтариб бўлмайдиган шаклда сақланади.

6. Сақлаш муддати

Давомат ёзувлари ҳисоб фаол бўлган даврда сақланади. Ҳисоб ўчирилганда маълумотлар 30 кун ичида ўчирилади, қонунчилик талаб қилган ҳоллар бундан мустасно.

7. Сизнинг ҳуқуқларингиз

Сиз ўзингиз ҳақингиздаги маълумотни олиш, тўғрилаш ёки ўчиришни сўрашингиз мумкин. Бунинг учун қуйидаги алоқа манзилларига мурожаат қилинг.

8. Боғланиш

Махфийлик билан боғлиқ саволлар учун: Telegram суппорт ёки алоқа саҳифасидаги телефон рақами орқали мурожаат қилинг.